@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Толерантлик марказини ташкил этишда Ўш давлат университети тажрибаси ўрганилди. Бундай марказ Фарғона давлат университети қошида ҳам иш бошлайди

 2020-08-04 21:01:27   |     Просмотров: 238

Ўш давлат университетидаги Толерантлик маркази (Center for Tolerance СfT — Hubs)нинг ташкил этилиш ва  фаолият тажрибаси билан танишув тақдимоти видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди. Бундай марказ, шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон ОТМларида ҳам очилади. 


Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 июнь куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Фарғона вилоятига сафари давомида Ҳаракат ҳамда Фарғона давлат университети ўртасида университет қошида Толерантлик марказини ташкил этиш мақсадида меморандум имзоланган эди. 


Бу нима беради? Ёшлар чегара олди туманларда, айниқса Фарғона водийсида кўпинча юз берадиган зиддиятлар туфайли ўзларини яккаланган, турли салбий вазиятлар олдида заиф ва бегона ҳис қиладилар. Уларга маданиятлараро ижобий мулоқот қуриш қийин бўлади. Барқарор жамият қуришда ёшларга ёрдам бериш учун «Марказий Осиёда бағрикенглик ва тинчлик учун трансчегаравий кўп қиррали мулқот» лойиҳаси ишга туширилган эди. Лойиҳа Ёвропа Иттифоқи томонидан молиялаштирилди, Конрад Аденауэр номидаги жамғарма «БИОМ» экология ҳаракати (Қирғизистон) ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (Ўзбекистон) билан ҳамкорликда амалга оширилди.  


Лойиҳанинг умумқамровли мақсади — чидамлилик ва ҳамфикрлиликни кенгайтириш ҳамда радикаллиликнинг олдини олиш, зўравонлик экстремизми илдизлари ва яхши ҳамжиҳатликнинг аҳамияти ҳақида хабардорлик даражасини ошириш. Лойиҳа йўналишларидан бири уч мамлакатнинг чегара яқинидаги туманларда ёшлар учун ҳаётий кўникмалар, таълим ва имкониятларни ривожлантиришнинг инновацион йўналишлари бўйича ўқитиш майдонини тақдим этадиган Толерантлик марказини ташкил этиш ва ёритишдир. Ўш давлат университетидаги марказ янгиланган ва тўлиқ жиҳозланган. 


Тақдимот доирасида иштирокчилар қўшма концепцияни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа режаларини ҳамда лойиҳа фаолиятини, бунга маҳаллий ҳокимлик органлари,  бирлашмалар, бошқа университетлар, ёшлар ташкилотларини жалб қилиш масалаларини муҳокама қилдилар. Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида мунозара дастурларини ўтказиш, этниклараро ва динлараро бағрикенгликни тарғиб қилиш, стереотипларга қарши кураш кўзда тутилган.


Конференцияда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегациясининг ҳамкорлик бўлими раҳбари в.б. Аллессандро Лиамине, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг молия ва бошқарув бўлими бошлиғи ўринбосари Штефан Малериус, Ўш давлат университети ректори, профессор Кудойберди Кожобеков, Хўжанд давлат университети ректори, профессор Жамшед Жўразода, Фарғона давлат университети ректори Равшанжон Мақсудов ва бошқа ОТМлар вакиллари, лойиҳа мутахассислари қатнашди. 

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати